Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда «Ўзбекистон куни» ўтказилади

Францияда «Ўзбекистон куни» ўтказилади

Франциянинг Париж шаҳрида Халқаро ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти (Халқаро эпизоотик бюро) ассамблеясининг 86-Бош сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси бюро бош директори М.Элуа билан расмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Давлат ветеринария қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон хукумати ва Халқаро эпизоотик бюро ўртасидаги хамкорликни келгусида янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, келишувларга эришилди.

Фото: Давлат ветеринария қўмитаси

Жумладан, 2019 йилда 181 давлат вакиллари иштирокидаги ассамблеянинг Бош сессияси давомида бир кунни «Ўзбекистон куни» этиб белгилаш ва уни нишонлашга келишилди. Шу кунда Ўзбекистон, унда етишиб чиққан буюк мутафаккир ва алломалар, мамлакатнинг туристик салоҳияти ҳақида маълумотлар берилади ва ўзбекона миллий таомлар тортилиб, миллий урф одатлар ва анъаналарни намойиш қилинади.

Шунингдек, янгидан ташкил этилган Самарқанд ветеринария медицинаси институтида твининг лойиҳаларни амалга ошириш, ветеринария мутахассисларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.

Бу лойиҳа орқали ҳорижнинг илғор университет ва институтлари профессор ўқитувчиларини янги ташкил этилган институтга жалб этиш, талабаларни тор доираларда ўқитиш, масофадан ўқитиш каби ишларни амалга ошириш орқали ветеринария мутахассисларини халқаро талабларга мувофиқ тайёрлашга замин яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг