Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди

2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ ташкил этиш дастури бошланган.

Шавкат Мирзиёев 1 апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, 2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар ва соҳа учун масъул мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас