22 йил деганда илк бор қашшоқлик даражаси ўсди
Дунёда қашшоқлик 22 йил ичида биринчи марта ўсди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.
«Беқарор ва можаролардан зарар кўрган минтақаларда иқтисодий фаолликнинг пасайиши яна 18-27 миллион кишини қашшоқликка дучор қилиши кутилмоқда», — деди у.
Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга келиб дунёдаги энг қашшоқ одамларнинг учдан икки қисми беқарор мамлакатларда яшайди.
Гутерришнинг таъкидлашича, можаролар қашшоқлик ва институтларнинг беқарорлигини келтириб чиқаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter