Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади

24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади

Фото: «Biznes-gazeta.ru»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади. Ушбу кластерларда хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт.

Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, мавжуд хом ашё ёки йирик корхоналар атрофида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг