Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 3 ойлик фарзандини сотаётганлар қўлга олинди

Тошкентда 3 ойлик фарзандини сотаётганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳар бошқармаси ва ИИБ ўтказган тезкор тадбирда фуқаролар П.Г. ва Г.П.лар ўзларининг 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.И.га 300 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан П.Г. ва Г.П.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг