6 ёшли халоскор

Владикавказда олти ёшли болакай уч йилдан буён 100 дан зиёд эгасиз қолган уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилиб келаяпти. Бу борада болакайнинг отаси ҳарбий Вадим Шапранов ўғлига доимо ёрдамга шай.
Ота-бола кўчада адашиб қолган, ҳайдаб юборилган эгасиз мушук ёки кучукни уйга олиб келишгач дастлаб овқатлантиришади кейин ветеринар кўригига олиб боришади. Касал бўлса даволатади.
«Уй ҳайвонларига қараш жуда мушкул иш, қолаверса уларнинг овқати, дори-дармони оила даромадидан», — дейди Вадим Шапранов. — Яхшиямки ҳайвонларга мурувват кўрсатадиган одамлар кўп. Улар бу борада биздан ёрдамларини аямайди».
Уй ҳайвонларини «Меҳрли қўллар»га бериш мақсадида ота-бола ижтимоий тармоқларда саҳифа очишган. Болакайнинг дўстлари билан тушган суратлари меҳрибон одамларни бефарқ қолдирмаяпти. Уй ҳайвонларини олиб кетиш учун кейинги пайтда қизиқувчиларнинг сафи кенгаймоқда.
Ҳайвонларга бефарқ бўлмаган одамлар кучук ёки мушукни уйларига олиб кетишгач, ота-ўғил тез-тез улардан хабар олишни — соғлиғини, ўзини қандай ҳис қилаётганини сўраб туришни ҳам канда қилишмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter