Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Германия элчисини қабул қилди

Абдулазиз Комилов Германия элчисини қабул қилди

Фото: Twitter / UNDP Uzbekistan

Бугун, 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.

Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор иқтисодий, инвестицион, савдо ва технология соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Германия алоқаларини турли даражаларда ва шаклларда, шу жумладан, давлат ва жамоат тузилмалари, бизнес доира ўртасида делегациялар алмашинувини фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг