БААда қизларни фоҳишаликка мажбурлаган хоразмлик аёлга нисбатан жиноят иши очилди
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи Х.Н. хоразмлик бир неча ёш қизни 2017 йил апрель ойида алдов йўли билан Бирлашган араб амирликларнинг Абу-Даби шаҳрига чақиртириб олган. Уларни қарийб тўққиз ой давомида, яъни 2017 йилнинг декабрь ойига қадар турли эркаклар билан пул эвазига жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Хоразм ИИБ томонидан олиб борилган махсус тадбирлар натижасида Х.Ноиланинг ҳам қилмишлари фош этилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter