«Afrosiyob» энди Жиззахда ҳам тўхтаб ўтади

Бугун, 2 февралдан бошлаб, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида «Afrosiyob» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилди. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 762 «Afrosiyob» поезди ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Тезюрар поезд Тошкент вокзалидан соат 07.28 да ҳаракатини бошлайди ва Жиззах вокзалига соат 08.54 да кириб бориб, соат 08.56 да ҳаракатини давом эттиради. Самарқанд вокзалига эса соат 09.42 да кириб бориб, 09.50 да ҳаракатланади. Навоий вокзалига эса соат 10.40 да тўхтайди ва 2 дақиқадан сўнг ҳаракатини давом эттириб, соат 11.19 да Бухоро вокзалига етиб боради.
Шунингдек, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №761 «Afrosiyob» замонавий поезди Бухоро вокзалидан соат 15.50 да ҳаракатини бошлайди. Соат 16.27 да Навоий вокзалига кириб келади ва соат 16.29 да ҳаракатини давом эттиради. Самарқанд вокзалига соат 17.20 да етиб келиб, соат 17.28 да ҳаракатини бошлайди. Жиззах вокзалига эса соат 18.14 да кириб келиб, ушбу вокзалдан соат 18.16 да ҳаракатини давом эттиради ва поезд соат 19. 44 да Тошкент марказий вокзалига етиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter