Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Афросиёб»да чипта етишмовчилигига изоҳ берилди

«Афросиёб»да чипта етишмовчилигига изоҳ берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар ҳаракати вақтида ўриндиқларда йўловчилар йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электрпоезди йўловчилар учун қулай бўлгани сабабли улар чипталарни бир ой олдин расмийлаштирмоқда. Темирйўл транспортидан фойдаланишда йўловчилар жўнаш муддатидан 1 ой ва ундан ҳам олдинроқ чипталарни харид қилишмоқда. Шу боис байрамлар арафасида чипталар етишмаслиги кўпчиликда нотўғри тушунча уйғотмоқда.

Шунингдек, айрим ҳолларда йўловчиларда поездларга кечикиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чиптада йўловчи поезднинг жўнаш вақти ва йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш 30 дақиқа олдин тугаши ҳақида огоҳлантириш берилган. Йўловчилар поездларга кеч қолмасликлари ҳақида огоҳлантирилади. 

«Ўзтемирйўлйўловчи» вокзал ва поездларда 8 июль куни суратга олинган видеороликни қўшимча қилди ва фуқаролардан асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўради.

Маълум қилинишича, йўловчи поездларга чипталар 45 кун олдиндан очиқ савдога қўйилади. Уларни темирйўл чиптахоналарида ва eticket.railway.uz сайтида электрон тарзда расмийлаштириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг