«Афросиёб»да қўшимча рейслар қўйилди
![«Афросиёб»да қўшимча рейслар қўйилди](http://static.xabar.uz/crop/1/4/720_460_95_1487080913.jpg)
Наврўз байрами кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17 мартдан 23 мартгача Самарқанддан Тошкентга «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 6 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши
Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
768-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши
Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Шунингдек, «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида қўшимча қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:
780-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши
Тошкент 07:00 — Қарши 10:21
779-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши
Қарши 15:25 — Тошкент 18:50
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter