Аҳоли ёш йигитни Миллий гвардия ходимлари «чангали»дан тортиб олди
Ижтимоий тармоқда бир неча нафар Миллий гвардия ходимлари ёш йигитга нисбатан куч ишлатиб, олиб кетмоқчи бўлишаётгани, ён-атрофдаги одамлар эса бунга кескин норозилик билдираётгани акс этган лавҳа тарқади.
Воқелик бугун Тошкентнинг Чорсу бозори остонасида бўлган чамаси. Беш-олти нафар Миллий Гвардия ходимлари ёш йигитни куч билан олиб кетишга ҳаракат қилишар экан, бунга норозилик билдириб ўртага тушган бир ўсмирни четга суриб ташлайди. Бақир-чақир, аёл кишининг жон ҳолатда чинқиргани эшитилади...
Миллий гвардия ходимларининг «қаҳри»ни келтирган йигит нима айб қилгани номаълум. Аҳолининг норозилиги натижасида йигит қўйиб юборилгани унинг «ашаддий жиноятчи» эмаслигини билдириб қўйди. Бироқ орган ходимларининг муносабати эса худди ашаддий жиноятчиларга қилинадиган ҳаракатларни эслатади...
Тинчлик керак, албатта. Бироқ осойишталикни таъминлаш, бўлса-бўлмаса, бировни «тиқиб» қўйиш дегани эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter