Аҳолига ажратилган унни сотиб юборган раҳбар аниқланди
Самарқанд вилояти, Иштихон туманида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.» МЧЖ раҳбари Ў.Х. «Оқтошдон» АЖдан тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 209,8 млн сўмлик 84,5 тонна ун маҳсулотини дислокацияда белгиланган маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter