«Акмал Бурхонов номи билан фейк тарқатилмоқда» – Аксилкоррупция агентлиги
Ижтимоий тармоқларда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов номи билан боғлиқ ҳолда мобил илова дастури орқали мўмай маблағ қўлга киритиш мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда, дейилади агентлик хабарида.
«Мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка, фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
Эслатиб ўтамиз, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланган», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter