АКТ вазирлиги танлов эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан IT соҳасига ёшларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида қуйидаги йўналишларда танлов эълон қилади:
- ITда фаолият юритувчи ёшларни кашф қилишга қаратилган мотивация берадиган энг яхши медиамаҳсулот (ижтимоий ролик, кўрсатув, мақола):
— Энг яхши ижтимоий ролик (1, 2);
— Энг яхши кўрсатув (1, 2);
— Энг яхши мақола (1, 2);
- IT йўналишига ёш хотин-қизларни энг кўп жалб қилишга ҳисса қўшадиган, мотивация берадиган энг яхши медиамаҳсулот (ижтимоий ролик, кўрсатув, мақола):
— Энг яхши ижтимоий ролик (1, 2);
— Энг яхши кўрсатув (1, 2);
— Энг яхши мақола (1, 2);
Мазкур номинацияда оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар, блогерлар IT йўналишида фаолият юритувчи ёшларни кашф этиш мақсадида тайёрланган материаллари билан қатнашишлари мумкин.
- IT йўналишига ёш хотин-қизларни энг кўп жалб қилган соҳа (1, 2, 3):
Ушбу номинацияда АКТ йўналишида фаолият юритувчи ходимларнинг аксарияти ёш хотин-қизлардан иборат вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликлар иштирок этиши мумкин.
- IT йўналишида энг кўп ёшларни ўқитган муассаса (1, 2, 3):
Мазкур номинацияда мустақил равишда ёшларни АКТ соҳасига ўқитиш билан шуғулланувчи ўқув марказлари қатнашишлари мумкин. Ушбу йўналишда олий таълим муассасалари иштирок эта олмайди.
Номинациялар бўйича материаллар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 2022 йил 25 ноябргача камида 3 та тайёрланган, ОАВ (телевидение, матбуот ва интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар)да эълон қилинган бўлиши шарт.
Материалларни топшириш муддати: 2022 йил 10 ноябрдан 25 ноябрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида қабул қилинади.
Ғолиблар 2022 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конститусияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирда ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Қўшимча маълумотлар ва танловнинг бошқа шартлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг www.mitc.uz расмий сайтида ҳамда вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter