Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон тумани собиқ ҳокими оқландими? Олий суд ахбороти

Андижон тумани собиқ ҳокими оқландими? Олий суд ахбороти

Тармоқда жазо муддатини ўтаётган Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев оқлангани ҳақида хабар тарқалди. Олий суд бу хабарга изоҳ берди. 

Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг 2023 йил 8 февралдаги ҳукмига мувофиқ Абдужаббор Эгамбердиев (1974 йилда Андижон вилоятида туғилгaн, Андижон тумани хокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 207-моддаси 1-қисми ва 229-4–моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисми ва 61-моддаси тартибида 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

А. Эгамбердиев ва унинг ҳимоячиси томонидан судга ўталмай қолган мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги аризаси тақдим этилган.

Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судининг 2024 йил 18 январдаги ажрими билан А. Эгамбердиевнинг аризаси қаноатлантирилиб, у фақатгина ўталмай қолган 1 йил 3 ой 16 кун мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

Бугунги кунда А. Эгамбердиев унга суд ҳукми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари асосий жазосини белгиланган тартибда пробация гуруҳи ҳисобида ўтаб келмоқда.

Бундан кўринадики, А. Эгамбердиев оқланмаган ва унинг оқланганлиги тўғрисида тарқатилган хабар ҳақиқатга мос келмайди, дейилади Олий суд хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу собиқ ҳоким фуқароларни ҳашаматли айвонда қабул қилиб машҳур бўлган ва дакки эшитганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг