Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда давлат ва тадбиркорар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

Андижонда давлат ва тадбиркорар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

Жорий йил 16 февралдаги «Андижон вилоятида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–63-сон қарор билан давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи «Андижон Инвест компанияси» акциядорлик жамияти ташкил этилади.

Вилоят инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилоятини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси деб қайта номланади.

Шунингдек, ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:

  • муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш;
  • вилоятнинг шаҳар ва туманлари, шу жумладан, Андижон вилояти Андижон тумани Янги Андижон (Бобур) шаҳарчасини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
  • инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг