Андижонда депутатларнинг тинтув қилингани ҳолатини Аксилкоррупция агентлиги назоратга олди
Куни кеча Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилгани ва бунда депутат дахлсизлигига амал қилинмагани ҳақида хабар берилганди.
Ушбу ҳолатни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги назоратга олганини маълум қилди.
«Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш мамлакатимиз кун тартибидаги асосий масалаларидан бири бўлиб турган, бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилаётган бир пайтда бевосита коррупцияга қарши курашиш фаолияти билан шуғулланувчи идора томонидан коррупия ҳолати ҳақида хабар берган шахсни ҳимоя қилиш ўрнига, унга нисбатан таъсир чоралари қўллаётганини оқлаб бўлмайди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолатнинг назоратга олинганини ва натижалари бўйича қўшимча ахборот беришни маълум қилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter