Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда талаба жиноят устида ушланди

Андижонда талаба жиноят устида ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

14 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Улуғнор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси А.Қ. фуқаро М.ни танишлари ёрдамида ушбу институтга 14 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг