Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги "Канада режаси" иш бермади

Андижондаги

Фото: Прокуратура департаменти.

Андижон вилоятида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Х.М. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, гўёки элчихонада ишловчи танишлари орқали Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг