Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги масжид ягона эмас: Ўзбекистон бўйлаб қатор масжид ва намозхоналар «1 сўмдан» сотилмоқда

Андижондаги масжид ягона эмас: Ўзбекистон бўйлаб қатор масжид ва намозхоналар «1 сўмдан» сотилмоқда

Аввалроқ, Андижон шаҳридаги масжид маиший хизмат кўрсатиш биносига айлангани, сўнгра гаровга қўйилиб, кредит олингани ёки аҳолига тақсимлаб берилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Ижтимоий тармоқларда бу хабар кенг муҳокама қилингач, вазиятга ойдинлик киритиш учун «Xabar.uz» Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати билан боғланган эди. МИБ матбуот хизматининг билдиришича, ушбу кўчмас мулк масжид ёки бошқа диний ташкилот эмас, балки савдо ва маиший бино сифатида эътироф этилган ва аукцион савдосига қўйилган.

Суднинг бу қарори кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларида кескин норозилик ҳолатини юзага чиқарди, деб ёзмоқда «Azon.uz».

Халқимиз орасида: «Нимага Андижон шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирмаябди?» деган ўринли савол ва эътирозлар пайдо бўлмоқда. Шунга қарамай, ҳокимият бу масала юзасидан ҳали ҳам расмий изоҳ бермади.

Лекин бу каби масжидларни қаровсиз қолдирилиши ёки сотувга қўйилиши янгилик эмасга ўхшайди. Интернет тармоғида «бўш турган масжидлар», деб сўров берсангиз сиз кутмаган маълумотлар чиқишни бошлайди.

«e-auksion.uz орқали 1 сўмдан масжид биноларини харид қилишингиз мумкин!» Ҳа, бу ҳақиқат. Андижондаги масжидни бошқа ном остида сотилишидан кўпчилик норози, лекин аниқ қилиб, «эски масжид биноси (ёки норасмий намозхона)» деб ёзиб қўйилган лотлар бугунги кунда оддий ҳолга айланди, деб ёзади нашр.

Жумладан, уларнинг айримларига ҳавола ҳам берилган:

https://e-auksion.uz/lot-view?26&lot_id=73712 
https://e-auksion.uz/lot-view?27&lot_id=73709 
https://e-auksion.uz/lot-view?29&lot_id=73647 
https://e-auksion.uz/lot-view?30&lot_id=73661 
https://e-auksion.uz/lot-view?31&lot_id=73753 
https://e-auksion.uz/lot-view?32&lot_id=73749 
https://e-auksion.uz/lot-view?34&lot_id=73754 
https://e-auksion.uz/lot-view?35&lot_id=73752 
https://e-auksion.uz/lot-view?50&lot_id=73758

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг