Андижондаги тиббий бирлашмада 65 ускунадан фойдаланиш тақиқланди
Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясининг Андижон вилояти инспекторлари томонидан Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмасида давлат назорати ўтказилди.
Тиббиёт бирлашмасида жами 65-дона ўлчов воситалари метрологик текширувдан ўтмаган ҳолда беморларга даволаш ва ташхис қўйишда, тиббий хизматда, шу қаторда пуллик хизмат кўрсатишда ишлатиб келинмоқда.
Бу билан, Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддаси ва Ўз ДСт 8.003:2005 давлат стандартининг 4.4-банди талаби бузилган.
Текширув натижасида тиббиёт бирлашмаси раҳбарига маъмурий чора кўрилди, 65 дона тиббий ускуналардан ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма чиқарилди.
Маълумот ўрнида, ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника восита ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter