Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал иссиқдан сақланиш учун қандай чоралар кўриш керак?

Аномал иссиқдан сақланиш учун қандай чоралар кўриш керак?

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 13–17 июль кунлари республика ҳудудига жанубдан ўта иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 44–46°С гача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатимиздаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Дарахтларнинг қуриб қолиши, яшил ҳудудларнинг зарарланиши ҳамда сув танқислиги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу муносабат билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси барча юртдошларимиз ва мутасадди ташкилотларни эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақиради.

Хусусан, юртдошларимизга қуйидагилар тавсия қилинади:

1. Куннинг энг иссиқ вақти – соат 11:00 дан 17:00 гача имкон қадар очиқ ҳавода бўлмаслик;

2. Етарли миқдорда сув истеъмол қилиш, енгил ва оч рангли кийимлар кийиш ҳамда қуёш нурларидан ҳимояланиш;

3. Болалар, ёши улуғ инсонлар ва саломатлигида муаммоси бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш;

4. Ўрмонлар, дам олиш масканлари ва бошқа яшил ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, очиқ олов ёқмаслик ҳамда ёнувчан чиқиндиларни ташлаб кетмаслик;

5. Хонадон ва маҳалла ҳудудидаги қаровсиз қолган дарахтларга бефарқ бўлмаслик, уларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўриш;

6. Хонадонлар ва маҳаллалардаги дарахт ҳамда буталарни эрта тонгда ёки кечқурун мунтазам суғориш, тупроқ намлигини сақлаш мақсадида илдиз атрофи тупроғини юмшатиш ва имкониятдан келиб чиқиб органик қоплама (мулча) қўллаш;

7. Дарахтлар ва бошқа яшил ҳудудларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг