Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Астрономлар қимматбаҳо тошлар «ёғадиган» экстремал сайёрани топдилар

Астрономлар қимматбаҳо тошлар «ёғадиган» экстремал сайёрани топдилар

Германиянинг Макс Планк номидаги астрономия институти олимлари Қуёш тизимидан 855 ёруғлик йили узоқликда жойлашган янги экзосайёрани топдилар.

Nature Astronomy маълумотларига кўра, янги топилган сайёрадаги экстремал шароитларда металлар газсимон шаклга киради ва қимматбаҳо тошлар ёғиши мумкин.

Ушбу космик объект WASP-121b деб номланади.

У Юпитердан тахминан 1,18 марта оғирроқ ва 1,81 марта каттароқ газ гигантидир. Сайёра ўз юлдузига жуда яқин айланади – тўлиқ айланиб чиқиш фақат 1,27 Ер куни кетади. 

WASP-121b стратосферасида сув мавжудлиги аввалроқ маълум бўлган эди. Бироқ, сайёра жуда иссиқ бўлгани учун яшашга мос шароит йўқ бўлиши мумкин. Юзадаги ҳарорат 1500 дан 3000 Келвингача (1227 дан 2727 даражагача) ўзгариб туради.

WASP-121b сайёраси «иссиқ юпитерлар» синфига киради. Булар юлдузи атрофида айланиш даври 10 кундан кам бўлган газ гигантларидир. Айни пайтда олимлар 5 мингга яқин шундай сайёраларни билишади. Улардан 300 таси ўта экстремал шароитлар билан ажралиб туради.

WASP-121 b ана шундай жисмлардан биридир. Сайёра ҳар доим бир томондан юлдузга бурилади. Кеча томонини ўрганиш қийинроқ, чунки у кундуздан 10 марта қоронғироқ. Батафсил маълумот олиш учун олимлар жамоаси Hubble космик телескопидан фойдаланган. Биринчи марта улар экзосайёрада тўлиқ сув айланишини кузатиш имкониятига эга бўлдилар.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг