Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автобус пиёдани уриб юборди

Автобус пиёдани уриб юборди

Фото: ИИВ ЙҲХББ

2019 йил 23 декабрь куни соат 18:10ларда Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1427-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳайдовчи, Шеробод туманида яшовчи 1960 йилда туғилган С.Ф. ўзига бириктирилган «ИСУЗИ» русумли автобусни бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқ устидан тўсатдан сакраб ўтган пиёда, Шеробод туманида яшаган, 1960 йилда туғилган Ў.Т.ни уриб юборган. Натижада пиёда Ў.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг