Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банк ходимларининг пахтага жалб қилинганлиги ҳолати ўрганилди

Банк ходимларининг пахтага жалб қилинганлиги ҳолати ўрганилди

Интернет тармоқларида пахта йиғим-терими мавсуми бошланиши муносабати билан банк ходимлари, хусусан, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги «Халқ банки», «Ҳамкорбанк» ва «Савдогарбанк» бўлимлари ходимлари пахта теримига жалб қилинганлиги, пахта даласига чиқишни истамаганларга эса ўз ўрнига одам ёллаш буюрилганлиги тўғрисидаги хабарлар эълон қилинди.

Юқоридаги хабарларга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Сирдарё вилоятидаги юқорида қайд этилган банкларда ўрганиш ўтказилган.

Қайд этилишича, «Савдогарбанк» акциядорлик тижорат банкининг Сирдарё вилоятида филиали мавжуд эмаслиги, Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги «Халқ банки» ва «Ҳамкорбанк» АТБларнинг бўлимларида банк ҳодимлари ҳеч қандай пахта йиғим-теримига жалб қилинмаганлиги, ходимлар томонидан ўз ўрнига одам ёллаш буюрилмаганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти «Халқ банки» ва «Ҳамкорбанк» АТБлар бўлимлари банк ходимларининг ҳар биридан ёзма тушунтиришлар олинди ҳамда интернет тармоғида эълон қилинган хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг