Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирлар вақтида айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланади, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. 

17 ноябрда:

Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00дан соат 12:00гача

-А.Темур хиёбони айланма йўли;

-Амир Темур шоҳ кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми;

Ҳаваскор велоспортчилар уюшмаси ва кўнгиллилар иштирокида Яшнобод туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача бўлган масофада велоспортчиларнинг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00дан 12:00гача

Махтумқули ва Янги бозор кўчалари кесишмасидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Моварауннаҳр кўчасигача бўлган қисми;

- Моварауннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчасигача бўлган қисми;

- Абай кўчасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;

«Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!» шиори остида Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан «Хумо арена» муз саройигача бўлган оралиқда оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 15:00дан 17:00гача

Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ва Афросиёб кўчалари бўйлаб Бешёғоч кўчасига бўлган қисми;

- Бешёғоч кўчасидан  «Humo arena» муз саройигача бўлган қисми.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг