Бекзод Наримонов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди
Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси биринчи қисмининг 16-банди ҳамда «Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига асосан Бекзод Наримоновни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлаш тавсия этилди.
Мажлисда депутатлар муҳокамалардан сўнг Б.Наримонов номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайладилар ва мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter