Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бемор замбилдан тушириб юборилган ҳолатга расмий изоҳ берилди

Бемор замбилдан тушириб юборилган ҳолатга расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «Арнасой» ёзуви туширилган тез тиббий ёрдам автомашинаси ёнида бемор замбилдан беихтиёр ерга йиқитиб юборилгани акс этган видеолавҳа тарқалган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирган.

Аниқланишича, жорий йил 23-24 апрель кунлари Жиззах вилояти Арнасой туманида уюшмаган ёшлар ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» республика кўрик-танлови ўтказилиб, ушбу видеоролик туман маданият маркази режиссёри Б.Айюбов томонидан махсус суратга олинган.

Шундан сўнг бу лавҳа мазкур жамоа аъзоларининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига «Қувноқлар ва зукколар учун махсус» тагсўзи остида жойланган. Аммо кейинчалик нотўғри талқин қилинган ҳолда интернет тармоқларига тарқатиб юборилган.

Маълум бўлишича, ушбу видеолавҳада акс этган нохуш ҳолатга тез тиббий ёрдам тизими, хусусан, Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бригадаси ходимларининг мутлақо алоқаси йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2021 йил тез тиббий ёрдам хизматига жами 12 миллион 560 минг 749 та чақириқ келиб тушган бўлиб, беморларга 2694 та тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан тезкор ва сифатли тез ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг