Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ҳудудда божхона бошқармалари раҳбарлари алмаштирилди

Беш ҳудудда божхона бошқармалари раҳбарлари алмаштирилди

Фото: Xabar.uz

Бешта ҳудудда божхона бошқармалари раҳбарлари ўзгарди. 

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Хожиматов Олимжон Хамиджанович Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Салиев Муталибджан Обиджонович Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Казаков Илхомбек Базарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Клычев Максудбек Рахимберганович Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Муратов Бахтиёр Шавкатович Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Аввалроқ, божхона қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг