Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Билайн»га савол: «Ҳаётнинг ёрқин тарафи» шуми?

«Билайн»га савол: «Ҳаётнинг ёрқин тарафи» шуми?

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йил 24 ноябрь куни Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Тошкентли Гузар қишлоғидаги «Янги қишлоқ ҚВП»да жойлашган «Unitel» МЧЖнинг шарқий худудий филиалига тегишли – 5567-сонли таянч станцияси  антенна қурилмаси (мачта) ерга қулаган. Шу кундан бери мазкур ҳудудда ушбу оператордан фойдаланадиган мижозлар алоқасиз қолган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси маълум қилди.

Фото:«Xabar.uz»

Мазкур носозлик ҳануз бартараф этилгани йўқ. «Билайн» компанияси мазкур воқеа юзасидан ҳали муносабат билдирмади. 

Ушбу таянч станциялари Учкўприк туманининг Тошкентли Гузар, Қақир, Қумбости, Рахматилло, Тожик ва Мулла Зоир қишлоқлари ҳамда Ўзбекистон тумани Навбаҳор, Қози Калон, Қум маҳалла ва Ойдин булоқ қишлоқларида истиқомат қилувчи  2мингдан ошиқ мижозларга хизмат кўрсатади.

Фото:«Xabar.uz»



Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг