Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Билайн»га таҳдид, 106 соат қўшиқ айтган ҳофиз, Қашқадарёда кучли сел ва бошқа хабарлар

«Билайн»га таҳдид, 106 соат қўшиқ айтган ҳофиз, Қашқадарёда кучли сел ва бошқа хабарлар

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 29 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Ҳодиса

«Билайн» компаниясини портлатиб юборишини айтиб дағдаға қилган шахс қўлга олинди

Фото:«New York Post»

2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс «Билайн» мобил алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ёқмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган.

Хориж

Доминиканча «бахши». Ҳофиз 106 соат қўшиқ айтди ва саҳнадан «тез ёрдам»да кетди

Доминикан республикасида рекорд ўрнатиш мақсадида қўшиқчи Карлос Сильвер 106 соат давомида куйлади. Аммо Гиннес рекордлар китоби вакиллари унинг натижасини қабул қилмади.

Ҳодиса

Сел Қамашидаги кўприкни ювиб, чорвани оқизиб кетди

Фото: «SAFARI» канали

Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Лангар ота қишлоғига ўтадиган кўприкни сел ювиб кетди. «Қамаши туманидаги Лангар ота қишлоғига ўтиладиган кўприкни сел ювиб кетибди. Аҳолининг молларини ҳам оқизиб кетган. Фуқаролар орасида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ», — дейилади маълумотда.

Тавсия қиламиз

Президент: «Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим?»

Хориж

Ливияда урушнинг янги босқичи, Хафтар кучлари пойтахтга яқинлашди

Фото: «AFP»

Ливия миллий армияси қўмондони маршал Халифа Хафтар Ливия пойтахти Триполи сари юриш бошлади. Юриш давомида Халифа Хафтар қўл остидаги кучлар БМТ томонидан қўлланилаётган миллий бирлик ҳукуматини ағдаришни мақсад қилган. Қўмондон ўз юришини «Триполини озод қилиш бўйича операция», деб номлаган. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг