Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир йил ичида Ўзбекистонда олти мингдан зиёд ноқонуний қурилишлар аниқланди

Бир йил ичида Ўзбекистонда олти мингдан зиёд ноқонуний қурилишлар аниқланди

Фото: Xabar.uz

АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг сифати ва зилзилабардошлиги бўйича жамоатчиликда туғилаётган саволлар юзасидан жавоб берди.

Бугунги кунда Қурилиш ва коммунал хўжалигида назорат инспекцияси томонидан «Қурилишда давлат назорати» миллий ахборот тизими яратилиб, тўлиқ ишга туширилган.

Мазкур тизимга 30 823 та қурилиш объектлари киритилган бўлиб, қурилаётган объектларда назорат ишлари олиб борилмоқда.

Бироқ шуниси эътиборлики, инспекциянинг ўтган йили архитектура йўналиши бўйича олиб борган текширувлари натижасида 6102 та ноқонуний қурилишлар аниқланган.

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган бино ва иншоотлардан фойдаланишга рухсат бериш бўйича 16 576 та мурожаатлар келиб тушган.

Бунда, 11 162 та объектларнинг қурилиш ишлари, белгиланган нормаларга тўғри келмаслиги боис қатъий рад этилган.

Объектларнинг қурилиш жараёнида эса 4 хил турдаги назорат: пудрат ташкилотининг ички назорати, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, буюртмачи ташкилотининг техник назорати ва Инспекциянинг давлат назорати юритилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг