Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бирданига иккита «SPARK» ютиб олган юртдошимиз ўз ютуғини қабул қилиб олди

Бирданига иккита «SPARK» ютиб олган юртдошимиз ўз ютуғини қабул қилиб олди

«Шарқона лотто» лотереяси «36 дан 6» ўйини 192-ютуқлар тиражи махсус категориясида 2 та «SPARK» автомобили ва 20 000 000 сўм соҳиби бўлган омадли юртдошимиз ўз ютуғини қабул қилиб олди.

Ютуқ соҳиби Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи юртдошимиз Мажидов Саттор Хурсанович Халқ банки томонидан ташкил этилган лотереяларни кўп йиллардан буён мунтазам ўйнаб келган. Ғолибимизга омад кулиб боқиб, «Шарқона лотто» лотереясининг 192-тиражи кичик «JACKPOT»ига ютуқ сифатида қўйилган 2 та «SPARK» ва 20 000 000 сўм соҳибига айланди. У учун омадли бўлган ютуқлар тиражида 3 дона ўйин комбинацияларини рўйхатдан ўтказган ва улардан бири ютуқли бўлиб чиққан.

Сиз қанчалик омадлисиз, буни ҳозироқ синаб кўринг!

Халқ банки лотереялари – орзуларингиз рўёби!

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг