Биринчи чоракда 8 мингдан ортиқ ажралиш қайд этилди
![Биринчи чоракда 8 мингдан ортиқ ажралиш қайд этилди](http://static.xabar.uz/crop/1/1/720_460_95_1157796790.jpg)
2018 йилнинг январь-март ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 52,1 минг никоҳ ва 8,1 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 6,5 ва 1,0 промиллени ташкил этди.
![](http://static.xabar.uz/uploads/1/720__dN_-MhtFsshv0QzBZOm5ZGiBcDAYMSDk.jpg)
Тузилган никоҳлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (122,2 %), Фарғона (114,9 %), Жиззах (113,3 %), Андижон (112,8 %) вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикасига (113,5 %) тўғри келмоқда. Ажримлар сони 2017 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (125,0 %), Наманган ва Қашқадарё (120,0 %), Андижон (112,5 %) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (111,1 %) тўғри келмоқда. 2017 йилнинг мос даврига нисбатан камайиши Навоий (33,3 %), Хоразм (25,0 %) ва Бухоро (20,0 %) вилоятларида кузатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter