Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизнесни ривожлантириш банки» Тошкент шаҳридаги Амити университети билан ҳамкорлик қилади

«Бизнесни ривожлантириш банки» Тошкент шаҳридаги Амити университети билан ҳамкорлик қилади

«Бизнесни ривожлантириш банки», «BRB Tech» компанияси ва Тошкент шаҳридаги Амити университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар мажмуини назарда тутади.

Меморандумга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширишади:

  • Замонавий ахборот технологиялари ва таълим фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикасида ахборот жамиятини янада ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга бўлган тадқиқотларни татбиқ этиш;
  • Сунъий интеллект технологияларини банк соҳасига жорий этиш йўналишида илмий- тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
  • Ўзаро манфаатли қўшма анжуманлар, тадбирлар, семинарлар, академик машғулотлар ташкил этиш;
  • Илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
  • Белгиланган вазифаларни бажариш учун томонлар, бинолар, техника ва жиҳозлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
  • Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш;
  • Ўзаро келишув бўйича бошқа йўналишлар.

Яна бир янгилик – KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда «Бизнесни ривожлантириш банки»нинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур ҳужжат лойиҳаси яқинда банк ходимлари иштирокида ўтказилган стратегик сессияда қизғин муҳокама қилинди.

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг