Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ: Марказий Осиёда 26 млн киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда

БМТ: Марказий Осиёда 26 млн киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда

Фото: Xabar.uz

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ одам қурғоқчиликдан азият чекмоқда.

БМТ Янгиликлар хизмати маълумотларига кўра, ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва сув танқислиги минтақадаги ландшафтлар ва одамлар ҳаётини тобора ўзгартирмоқда. 

Марказий Осиёдаги ерларнинг камида 20 фоизи аллақачон деградацияга учраган ва тахминан 80 фоизи яйлов учун ишлатилади. 

Шунинг учун яйлов ерларининг ҳолати озиқ-овқат хавфсизлиги, турмуш тарзи ва иқлим ўзгаришларига чидамлилик билан бевосита боғлиқ. 

«Бугунги кунда Марказий Осиёда 152 миллион гектардан ортиқ ер қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда, бу минтақа аҳолисининг ярмидан кўпига таъсир қилади. Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга ошириладиган «Марказий Осиёнинг тоғ экотизимлари» минтақавий лойиҳаси учун 5,4 миллион доллар ажратиш тасдиқланди. Шунингдек, 26 миллион долларлик бюджетга эга «Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларининг ўзаро боғлиқлиги» минтақавий дастури ишга туширилди», дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг