Боғчаларда карантин тартиблари кучайтирилади
Хабарингиз бор, юртимизга коронавируснинг омикрон штамми кириб келганида сўнг маълум чекловлар ўрнатилди.
Шу муносабат билан Мактабгача таълим вазирлиги ҳам боғчаларда чекловлар кучайтирилганини маълум қилди.
- Давлат мактабгача таълим ташкилотларида «COVID-19» пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;
- давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;
- ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);
- йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;
- мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter