Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Болаларда мазкур касаллик ўткир кечади...»: шифокор маслаҳати

«Болаларда мазкур касаллик ўткир кечади...»: шифокор маслаҳати

Қандли диабeт асоратлари болалар учун қанчалик хавфли?

ССВ матбуот хизмати болалар эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза Азимованинг муҳим фикрларини тақдим этди:

— Эпидемиологик тадқиқотлар натижаларига кўра, охирги ўн йил ичида қандли диабетнинг 1-тури билан касалланиш, айниқса, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ортиб бормоқда. У аутоиммун хасталик бўлиб, атроф-муҳитдаги патогенетик омиллар (токсин, вирус) панкреатин бета-ҳужайраларни шикастлайди. Зарарланиш 70-80 фоизга етгач, хасталикнинг клиник манзараси намоён бўлади.

Агар ўз вақтида ташхис ва даво чоралари кўрилмаса, оғир асоратлар юзага келиши мумкин. 1 ёшгача бўлган болалар ва чақалоқларда турли асосий касалликлар сабабли қанд миқдорининг кўтарилиши ёки гиппергликемик синдром кузатилади. Қандли диабетнинг 1-турини даволаш парҳез сақлаш, жисмоний ҳаракатлар ва инсулинотерапиядан иборат.

Болаларда мазкур касаллик тури ўткир кечади. Ота-онадан ҳам, шифокордан ҳам бу даврда катта маъсулият талаб қилинади. Тезкор ташхислаш ва шу йўсинда даволаш жажжи бемор аҳволини яхшилайди.

Қандли диабетнинг 1-тури аутоиммун касаллик бўлганлиги учун наслдан наслга ўтади.

Шунга қарамай, бола қатъий парҳезга амал қилса, жисмоний фаол бўлса ва доимий ҳолати назорат қилиб борилса, касалликнинг кечки асорати олди олинган бўлади.

Агар акси кузатилса, кўз, буйрак фаолиятида бузилиш қайд этилади. Майда ва катта қон томирларидаги асоратлар билан бирга, бўй ўсмаслиги ва жинсий ривожланишнинг орқада қолиши ҳолатлари кузатилади. Ушбу белгилар қандли диабетнинг кечки асоратларидан ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг