Бош прокурор ходимларини далага олиб чиқди
Ўтган шанба куни эрталаб Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев пойтахт биқинидаги Қибрай туманига борди. Юксак лавозимдаги шахс шаҳардан бир қадам нарига ёлғиз чиқмаслиги аён.
Бу сафар ҳам шундай бўлди: у ўзи билан марказий маҳкаманинг катта-ю кичигидан ташқари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюроси мутасаддиларини ҳам олдига солиб борди. Чунки, мақсад соя-салқинда мажлис-у машварат ўтказиш эмас, нақ даланинг ўзида пешонани терлатиб ишлаш эди.
Яъниким, давлат раҳбари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқ учун тизим ходимлари қўлига белкурак- кетмон олди. Ва Қибрайдаги бир неча гектарли ташландиқ ҳолатда бўлган ер майдонини текисланиб, шудгор қилдилар, сўнг минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, ушбу жойда бир неча минг мевали кўчатлар экиб ташладилар.
Шу тариқа янги боғ барпо этилди. Эътиборлиси, ушбу боғдан фойдаланиш ва даромад олишга прокурорлар даъво қилмайди. Чунки, шу куниёқ боғ туманнинг уюшмаган ёшларига тенг бўлиб берилди: ҳаммаси уларга энди...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter