Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев вазифасидан озод этилади
Шу кунларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Оққўрғон воқеаси ортидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Мирзаев ўз вазифасидан озод этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.
Маълум қилишларича, Ўзбекистон ҳукумати бу каби ўзбошимчалик билан раҳбар-ходимларнинг таҳқирланишига мутлақо қарши ва бугун айни шу масалага бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Тафсилотлар билан бироздан сўнг атрофлича таништирамиз. «Xabar.uz»ни кузатиб боринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter