Бошланғич синф ўқувчилари энди мактабга 5 кун боради
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 11-сонли йиғилиш баёни билан Ўзбекистон мактабларининг бошланғич синфларида ўқиш тартибига ўзгартиш киритилди.
«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тизимли равишда умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кунлик тартибга ўтилади. Демак, бошланғич синф ўқувчилари учун шанба ва якшанба кунлари дам олиш бўлади.
Ушбу тартиб киритилишидан асосий мақсадлардан бири оилавий дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш, ички туризмни янада ривожлантиришдан иборатдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter