Бозорларда ёлланиб ишлаётган аёллар муаммолари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида «Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!» шиори остида анжуман ўтказилди.
Хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!» шиори остида вилоятлардан иш қидириб Тошкент шаҳрига келган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида «Қўйлиқ» ва «Чорсу» бозорлари атрофидаги норасмий ёлланма ишчилар тўпланган жойларда бир марталик иш қидириб чиққан хотин-қизлар ўртасида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Анжуманда таъкидланишича, шу кунгача 150 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар уюштирилган, уларнинг яшаш жойлари бўлган Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан Тошкент шаҳрига келишларининг сабаблари аниқланиб, Тошкент шаҳрига иш излаб келган хотин-қизлар давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан, хусусан тадбиркорлик билан шуғулланиш, имтиёзли кредитлар ва томорқа хўжаликларидан мақсадли фойдаланиш, бандликни таъминлаш каби соҳаларда белгиланган имтиёзлардан хабардор эмаслиги маълум бўлган.
Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан биргаликда мазкур соҳадаги чора-тадбирларни изчил амалга ошириш мақсадида, барча вилоятлардаги норасмий ёлланма ишчилар тўпланган жойларда иш излаб келаётган хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни тизимли давом эттириш, жойларда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик билан шуғулланиш, имтиёзли кредитлар ва томорқа хўжаликларидан мақсадли фойдаланиш каби соҳаларда белгиланган имтиёзлар ҳақида тарғибот ишларини кучайтириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter