Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда аёл полициячиларнинг йиғлашига рухсат берилди

Британияда аёл полициячиларнинг йиғлашига рухсат берилди

Фото: «Lenta.ru»

Буюк Британиянинг Ноттингемшир графлигида аёл полициялар учун ишда махсус «йиғлаш хонаси» жорий этилди. Ходимларга иш вақтида тез-тез танаффус қилиш, вентилятор ёки иш жойида шамол эсадиган жойда ўтириш рухсати ҳам берилди.

Янги қонун-қоидаларга кўра, аёллар бироз дам олиши, йиғлаши ва ҳатто ҳамкасблари билан дардлашишлари мумкин. Шунингдек, улар ишга кеч келишлари ҳам мумкин бўлиб, хавфли топшириқлар учун улар қўшимча баҳоланади.

Мазкур қоидаларнинг жорий этилишига сабаб, кўпчилик аёл полициячилар ўрта ёшда ишдан бўшаб кетишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг