Келаётган янги йил ҳам Ўзбекистонда қорсиз ўтади

Республика Гидрометеорология маркази 29-31 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 29-31 декабрь кунлари бутун республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Янги йил байрами кунида Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши кутилмаяпти.
Сешанба, 31 декабрь куни кечаси ҳаво ҳарорати 0…+5 даражагача пасайиши, кундузи +7…+12 даража бўлиши кутилмоқда.
31 декабрь куни тоғли ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати -3…+2, кечаси эса -3…-8 даража бўлади. 29-31 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter