Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш куни

Бугун журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш куни

Фото:«РБК»

2 ноябрь – Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни ҳисобланади. 

БМТ Бош Ассамблеясининг 2013 йил 18 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, ҳар йилнинг 2 ноябрь куни дунё миқёсида Журналистларга қарши жиноятлар жазосиз қолишини тўхтатиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Мазкур ҳужжатда БМТга аъзо барча мамлакатлар журналистларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун шароит яратиш, ахборот олишни кафолатлаш ва сўз эркинлигини таъминлаш, журналистларга нисбатан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан зарур чораларни кўришга чақирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг