Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни ташкил етади.
Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда есади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 10-12° илиқни ташкил етади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter