Бугун кундузи баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиққача исийди, шимолда 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter