Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши маълум қилинди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлиши маълум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 4 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудидан нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол 17-22 м/с гача эсиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқдан юқори бўлмайди.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 12-17° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг