Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 28–33 даража бўлади.
Тошкентда кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 30–32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишда секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 22–27 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter